Дилявер Ваниев: Машғулотларни бошлаганмиз, лекин Андижонга борамизми ёки бормаймизми, ҳали билмайман

  • 15 ноября, 2020, 23:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Маълумотларга кўра, “Машъал” жамоаси машғулотларни бошлаган ва ҳаттоки “Қизилқум”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган.

Tecno

Шу кунларда молиявий муаммо масаласида ўзгариш бўлиши кутилмоқда. “Машъал” мураббийи Дилявер Ваниев жамоасининг тайёргарлиги ҳақида sports.uz сайтига қисқача қуйидагиларни айтди:

- Биз бир неча кун олдин, футболчилар билан машғулотларни бошлаганмиз. Лекин Андижонга борамизми ёки йўқ, буни ҳали билмайман. Клуб раҳбарияти вазиятни яхшилаш учун ҳаракат қиляпти. Куни кеча “Қизилқум”га қарши ўртоқлик учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Жамоамиздан Сирож Раҳматуллаев кетган, Бангладешга. Жаҳонгир Абдусаломов эса, Ўзбекистон U-22 терма жамоасига чақирилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Расулжон Тоштемиров
16/11/2020 00:56
Бир илож топилиб колар сабир