“Динамо” – “Металлург”, превью

Суперлига 24-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини қабул қилади. Мазкур жамоалар шу кунга қадар кучлилар сафида ўзаро 37 бор куч синашишган. Ушбу ўйинларнинг 18 тасида динамочиларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та ўйинда бекободликлар зафар қучишган. 8 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 55:42, самарқандликлар фойдасига. Тошкент вилояти вакилларининг “Динамо” билан ўйинларидаги энг йирик ғалабаси 3:0 ни ташкил этади. Бекободликлар бир марта ўз майдонларида, бир марта эса рақиблари майдонида шундай ҳисобда зафар қучган. Сафардаги йирик ютуқ ушбу жамоаларнинг 2017 йилги чемпионатдаги тўқнашувида қайд этилган. Самарқандликлар эса “Металлург”ни бир марта 5:0 ҳисобида доғда қолдирган. Энг сермаҳсул учрашув икки бор қайд этилган бўлиб, дарвозаларга саккизтадан гол киритилган. Томонлар бир мартадан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. Мазкур жамоаларнинг бу йил биринчи даврада Самарқандда кечган учрашувида омад мезбонларга кулиб боққанди. Учрашувнинг 19-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобни очган бўлса, орадан саккиз дақиқа ўтиб Музаффар Музаффаров ҳисобни тенглаштирганди. Ўйин дуранг билан якунланадигандек бўлиб турган бир пайтда 90+3 дақиқада Миркомил Лоқаев майдон эгаларига ғалаба келтирувчи тўп муаллифига айланганди. “Металлург” мавсумдаги биринчи, аламли мағлубиятни Самарқандда қабул қилиб олганди.
Бекободда ўтказилган учрашувлар статистикасига тўхталадиган бўлсак, 36 учрашувнинг 9 тасида майдон эгаларининг қўли баланд келган. 6 ўйинда томонлар битимга келишишган бўлишса, 3 та баҳс меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 24:14.
Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
03.03.2017 “Металлург” – “Динамо” – 0:2
19.09.2015 “Металлург” – “Динамо” – 4:2
09.08.2014 “Металлург” – “Динамо” – 3:0
16.03.2013 “Металлург” – “Динамо” – 0:0
15.06.2012 “Металлург” – “Динамо” – 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!