“Динамо” – “Навбаҳор” баҳсини ким шарҳлайди?

Хабарингиз бор, Суперлига 6-тури доирасида "Навбаҳор" Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлади. Мазкур ўйин 26 апрель куни соат 17:30да бошланади ва “Спорт” телеканали орқали жонли тарзда намойиш этилади.

Берилган маълумотларга қараганда ушбу учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг ортда қолган 5та туридан сўнг "Динамо" 7 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди, "Навбаҳор" ҳисобида ҳам худди шунча очко бор. Бироқ, "лочинлар" тўплар нисбатига кўра самарқандликлардан бир поғона юқоридан жой олишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!