"Динамо" ЕЧЛда ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Динамо" жамоаси яна бир легионер футболчини ўз сафига қўшиб олди. 

Tecno

"Динамо" жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида ўтказилган кўрикдан кейин яна бир легионер футболчи билан келишувга эришганини маълум қилади.

2026 йилги мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Ганалик 30 ёшли яримҳимоячи Кингсли Сарфо «Динамо» ПФК билан эркин агент сифатида бир йиллик шартнома имзолади. Марказий яримҳимоячи сўнгги тўрт йилда Кипрнинг АПОЭЛ клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, ундан олдин «Никосия», Швециянинг «Малмё» ва «Сириус» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. У ЕЧЛ, Европа лигаси ва Конференциялар лигаси саралаш ва асосий босқичида ҳам майдонга тушган.

Ишонамизки, Кингсли Сарфо жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, самарқандлик мухлислар меҳрини қозонади!

Welcome to Dinamo Kingsley Sarfo", - дея ёзди самарқандликлар матбуоти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!