"Динамо" франциялик футболчи билан хайрлашди
«Динамо» ПФК франциялик ҳимоячи Жеса Мабепа Айесса билан шартнома ўзаро икки томонлама бекор қилинганини тасдиқлайди.
Жеса январ ойи бошида самарқандликлар сафида Тошкентдаги йиғинда бир неча кун иштирок этгач, келишувни бекор қилишга ва ортга қайтишга қарор қилди. Икки томон ўзаро молиявий даъволари йўқлигини билдириб, расман хайрлашишди. Мабапенинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз. "Динамо" селекция ишларини давом эттирмоқда.



Фикрлар