"Динамо" ҳимоячиси "Локомотив"га ўтди!
Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчисига айланди. Буни клуб матбуот хизмати тасдиқлади.
"Локомотив" янги мавсум олдидан илк трансферни эълон қилади.
Суперлиганинг якунланган мавсумида "Динамо" шарафини ҳимоя қилган Олександр Кучеренко энди жамоамиз аъзоси.
Ушбу йилда 30 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган марказий ҳимоячи 2026-йилда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, украиналик ҳимоячи ўтган мавсум Суперлигада 25 та ўйин ўтказди ва битта гол урди.



Фикрлар