Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси сафида икки нафар легионер футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Булар украиналик Михайло Удод ва Матвей Гуйгановдир. 23 ёшли Удод Киевнинг «Динамо» клуби тарбияланувчиси саналиб, ҳужум чизиғида тўп суради.

26 ёшли Матвей Гуйганов эса Донецнинг «Шахтёр» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланиб, марказий ҳимоя чизиғида тўп суради.

«Динамо» клуби ушбу футболчилар билан 1 йиллик шартномага имзо чекди.

Маълумотнома:

Матвей Гуйганов

1994 йил 28 июль куни Украинанинг Севастополь шаҳрида туғилган.

Амплуаси: ҳимоячи

Донецкнинг «Шахтёр» клуби тарбияланувчиси

Футболчилик фаолияти:

«Севастополь» (Украина) – 2010-2014 йиллар

«Мордовия» (Россия) – 2014-2015 йиллар

«Севастополь» (Қрим) – 2010-2014 йиллар

«Бананц» (Арманистон) – 2017-2018 йиллар

«Арарат» (Арманистон) – 2019 йил

«Паланга» (Литва) – 2019-2020 йиллар.


Михайло Удод

1997 йил 17 июль куни Украинанинг Александрия шаҳрида туғилган.

Амплуаси: ҳужумчи

Киевнинг «Динамо» клуби тарбияланувчиси

Футболчилик фаолияти:

«Динамо» Киев (Украина) – 2014-2015 йиллар

«Ворскла» (Украина) – 2017 йил

«Авангард» (Украина) – 2018 йил

«Кремин» (Украина) – 2018 йил

«ВПК-Агро» (Украина) – 2020 йил.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)