Ads

 

20 июлдан Тошкентда йиғин бошлаган «Динамо» жамоаси ўша куни «Навбаҳор» билан ўртоқлик ўйинида 0:0 ҳисобини қайд этган бўлса, 21 июль кунги баҳсда «Локомотив-БФК» устидан ғалаба қозонилди.

Бутун ўйин давомида мураббийлар барча футболчиларни синовдан ўтказиб, имконият беришди. Шу куни жамоамизнинг янги аъзоси Аднан Ораховац «Динамо» сафида майдонга тушди.

Иккинчи бўлимда Абдумалик Абдуллаев ва кўрикда иштирок этган ёш футболчи киритган гол жамоамизга ғалаба келтирди.

Тошкент. Назорат баҳси. 21 июнь (жума)

«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ-БФК» - 2:1

«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Аднан Ораховац, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Азимов, Искандар Холмирзаев, Муҳаммад Исаев, Саиджамол Давлатжонов, Сардор Сулаймонов, Амиржон Сафаров.

Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Қурбонов, Шохруҳ Холматов, Комил Шарофутдинов, Дониёр Исмоилов, Фирдавс Абдусалимов, Темур Файзуллаев, Жонибек Кўчимов, Муҳаммад Ражабов, Абдумалик Абдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 22 июль куни Навоийнинг «Қизилқум» клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушади. Баҳс «Бунёдкор» академияси майдонида ўтказилади.