"Динамо" легионери терма жамоага чақирилди

  • 19 May 02:24
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Про лига тўпурари бўлиб турган «Динамо» клуби ҳужумчиси Кожо Жоэль илк марта Қирғизистон миллий жамоасидан таклиф олди.

Tecno

Ўтган 4 йил давомида Қирғизистон чемпионатида тўп суриб, оила қурган 24 ёшли ганалик форвард қўшни мамлакат фуқаролигини олгач, миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди. Кожо июнь ойи бошида Штефан Таркович қўл остидаги Қирғизистон миллий жамоаси сафига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Қирғизистон 10-20 июнь кунлари Марказий Осиё мамлакат миллий жамоалари иштирокидаги "CAFA Nations Cup-2023" турнирида қатнашади.

"Динамо" матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!