"Динамо Москва" жамоаси ҳеч кимни аямади

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасидаги Россия чемпионатининг 12-турида “Сахалин” ўз майдонида “Заречье-Одинцово”га 1:3 (23:25, 28:30, 25:18, 24:26) ҳисобида мағлуб бўлди.

Шунингдек, “Динамо Москва” ва“Енисей” учрашувида мезбонлар 3:0 (25:13, 25:18, 25:15) ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Протон” – “Динамо Краснодар” баҳси 3:0 (25:22, 25:22, 25:19) ҳисобида якунланди.

Мусобақада “Уралочка” сафарда “Ленинградка” 3:2 ҳисобида ғалаб қозонди. “Динамо-Метар” эса “Динамо-Казань”га 0:3 ҳисобида таслим бўлди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!