"Динамо" мухлислари учун хушхабар

Самарқандлик мухлислар учун хушхабар. Гап шундаки, 2023 йилги мавсум бошидан “Динамо” шарафини ҳимоя қилиб келаётган асли ганалик бўлган ва ҳозирда Қирғизистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Жоэл Кожо самарқандликлар билан келишувни узайтиргани маълум бўлди. Бу хусусида ЎзПФЛ расмий маълумот тарқатди.

“Динамо” клуби ҳужумчи Жоэл Кожо билан шартномани узайтирди. Унга кўра, қирғизистонлик футболчи 2025 йилги мавсум сўнггига қадар самарқандликлар шарафини ҳимоя қилади, - дейилади хабарда.

Бу йил Кожо “Динамо” сафида 9 та учрашувда рақиблар дарвозасига 4 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!