"Динамо" ўртоқлик ўйинида "Арал"ни йирик ҳисобда енгди

Бугун, 5 феврал куни "Динамо" жамоаси Тошкентда Нукуснинг "Арал" клубига қарши майдонга тушди.

"Динамо" матбуот хизматининг ёзишича, учрашувда Вадим Абрамов шогирдлари Неъматилла Қутибоев мураббийлигидаги Про лига иштирокчисини йирик ҳисобда мағлуб этишди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин Азизбек Амонов ҳисобни очган бўлса, 8-дақиқада яна Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин ҳужумга етиб келган уругвайлик ҳимоячи Мауро Бразил боши билан ажойиб голга муаллифлик қилди – 2:0.

Иккинчи бўлимда эса Нурилло Тўхтасинов ва Миржаҳон Мираҳмадов ҳисобни янада йириклаштирди – 4:0.

Бугунги баҳсда франциялик ҳимоячи Маҳаммаду Дембеле "Динамо" кўригида қатнашди. 

Ўртоқлик ўйини. 5 феврал
«Динамо» - «Арал» - 4:0

«Динамо»: Эдем Неманов, Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Жумабоев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳаммаду Дембеле, Драмане Салоу, Жаҳонгир Абдусаломов, Акбар Худойбердиев, Анваржон Ҳожимирзаев, Азизбек Амонов, Улуғбек Ҳошимов.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар: Сарвар Каримов,  Улуғбек Абдуллаев, Кингсли Сарфо, Бектемир Абдуманнонов, Нурилло Тўхтасинов, Фирдавс Абдураҳмонов, Хислат Халилов, Миржаҳон Мираҳмадов, Абдулаҳад Ҳошимов, Беҳрузбек Облоқулов. 

Голлар: Азизбек Амонов 2, Мауро Бразил 8, Нурилло Тўхтасинов 55, Миржаҳон Мираҳмадов 77.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!