
"Динамо" сафида 1-даврада энг кўп ўйин ўтказган футболчи аниқланди
Суперлига биринчи давраси 12 ўйини якунига кўра, сербиялик ҳимоячи Михайло Йованович “Динамо” сафида энг кўп вақт давомида тўп сурган ўйинчига айланди.
Йованович жамоамизнинг Суперлигадаги барча – 12 ўйинида 90 дақиқадан тўп суриб, жами 1080 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. У бу борада Суперлигада ҳам етакчилардан бири.
1-даврада “Динамо”да энг кўп вақт давомида тўп сурганлар:
- Михайлов Йованович – 12 ўйин, 1080 дақиқа
- Милое Прекович – 11 ўйин, 990 дақиқа
- Иброҳим Йўлдошев – 12 ўйин, 954 дақиқа
- Абдужамол Исроилов – 12 ўйин, 934 дақиқа
- Евгений Чумак – 10 ўйин, 849 дақиқа.
“Динамо” матбуот хизмати.
Фикрлар