Ads

 

«Динамо» клуби матбуот хизмати жамоанинг 2017 йилги мавсум якунлари сарҳисоби билан таништирди. Қуйида статистик маълумотлар билан танишинг.

ЭНГ КЎП ЎЙИН – ЖАСУР АЗИМОВ

2017 йил давомида «Динамо» сафида энг кўп вақт давомида майдонда тўп сурган футболчи Жасур Азимов бўлди. Йил давомида чап қанот ҳимояси ва таянч ярим ҳимоячиси сифатида тўп сурган 23 ёшли футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2202 дақиқа давомида ҳаракат қилган. Бу вақт давомида Азимов 2 та гол уриш билан бирга 10 марта бош ҳакам томонидан огоҳлантирилган.

Бу борада иккинчи ўринда Шоҳруҳ Холматов қайд этилди. 24 ёшли ҳимоячи 22 ўйинда 1882 дақиқа тўп суриб, 5 та сариқ карточка ва 1 марта қизил карточка билан «сийланган». Кубок доирасида эса 1 та гол, 2 сариқ ва 1 та қизил карточка олган.

Энг кўп ўйнаган учинчи футболчи молдавалик Раду Рогак бўлди. 22 ёшли ҳимоячи 22 ўйинда 1841 дақиқа давомида тўп суриб, 1 та гол ва 1 сариқ карточка олган.

Шунингдек, 22 ёшли ҳимоячи Миркомил Локаев 1817, дарвозабон Михаил Наумов 1800, Акмал Бозоров 1736 дақиқа давомида тўп сурган ва 2 та гол муаллифига айланган.

ЭНГ КЎП ГОЛ – АМИРЖОН САФАРОВ

2017 йилги мавсумда «Динамо» 21 марта рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу мақтовга арзигулик кўрсаткич бўлмасада, голлар муаллифини келтирамиз.

Мавсум давомида 24 ўйинда майдонга тушиб, 1470 дақиқа тўп сурган Амиржон Сафаров 4 та голга муаллифлик қилди. 2016 йилда Биринчи Лигада тўпурар бўлган 22 ёшли ҳужумчи бу йил «Бухоро», «Сўғдиёна» (2 та) ва «Нефтчи» сингари жамоалар дарвозасини ишғол этишга эришди.

Шунингдек, Абдумалик Абдуллаев, Сардор Сулаймонов, Жасур Азимов, Акмал Бозоров, Жавоҳир Қаҳрамонов ва ҳимоячи Аднан Ораховацлар 2 мартадан «Динамо» рақиблари дарвозасини ишғол этишган. Раду Рогак, Искандар Холмирзаевлар ҳисобида биттадан гол бўлса, яна битта гол «Металлург» билан мавсумдаги илк ўйинда автогол сифатида қайд этилган.

ЭНГ КЎП ГОЛЛИ «ПАС» - ЖАВОҲИР ҚАҲРАМОНОВ

«Динамо» сафида мавсум давомида энг кўп голли «пас» узатган футболчи Жавоҳир Қаҳрамонов бўлди. 21 ёшли яримҳимоячи Самарқандда ярим йил фаолият олиб борган бўлишига қарамай, 13 ўйинда майдонга тушиб, 1067 дақиқа давомида жамоадошларининг 6 та голига ассистентликқилган. Шу билан бирга «Динамо» сафида биринчи даврада 2 та гол урган.

ЭНГ КЎП ОГОҲЛАНТИРИШ – ЖАСУР АЗИМОВ

«Динамо» жамоаси сафида энг кўп ўйин амалиётига эга бўлган Жасур Азимов ҳакамлар томонидан ҳам энг кўп «сийланган» футболчидир. Жасур ўтказган 25 ўйини давомида 10 маротиба бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Кейинги ўринда бирданига уч футболчи жой олган. Ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов, Аднан Ораховац ва ҳужумчи Фарҳод Тожиев 5 мартаданогоҳлантирилган. Қолаверса, Холматов «Олмалиқ» - «Динамо» ўйинида қизил карточкага ҳам лойиқ топилган.

Шунингдек, Амиржон Сафаров – 4 марта, Дониёр Исмоилов ва Дамир Низановлар 3 мартадан сариқ карточка олишган.

ЭНГ ЁШ ВА ЭНГ ЁШИ КАТТА…

Қайд этиш жоиз, «Динамо»нинг бу йилги таркиби ёш жиҳатдан жамоанинг Олий Лига тарихидаги энг ёш таркиби бўлди.

Жумладан, жорий мавсумда жамоа сафида Саиджамол Давлатжонов (19 ёш), Жасур Қурбонов (20 ёш), Абдужамол Исроилов (20 ёш), Ҳакимхон Аъламхонов (21 ёш), Жавоҳир Қаҳрамонов (21 ёш), Миркомил Локаев (21 ёш) сингари футболчилар дебютларини нишонлашди. Жумладан, 1997 йилда туғилган Саиджамол Давлатжонов«Динамо» сафида 2017 йилда майдонга тушган энг ёш футболчи бўлди.

Жамоа сафида ҳаракат қилган энг ёши катта футболчи Алексей Николаевбўлди. 1979 йилда туғилган тажрибали ҳимоячи бу йил 38 ёшни қарши олди.

КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ

Шунигдек, барча футболчиларнинг қанча тўп сургани ҳақида ҳам маълумот бор.