"Динамо" Тошкентда қайси жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади?

TIGGO 2 PRO

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида "Динамо" жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа Абу-Дабидан қайтгач, 3 кунлик дам олишдан сўнг бугундан йиғинга тўпланишди. Cамарқандликлар Тошкентдаги 10 кунлик йиғин давомида 3та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 3 феврал куни Тошкентнинг "Локомотив" клуби, 7 февралда Нукуснинг "Орол", 10 февралда эса Тожикистоннинг "Регар ТадАЗ" жамоасига қарши назорат ўйинлари ўтказилади.

"Динамо"нинг Тошкентдаги мавсум олди иккинчи йиғинидаги назорат ўйинлари:

3 феврал. "Локомотив" - "Динамо"

7 феврал. "Динамо" - "Орол"

10 феврал. "Динамо" - "Регар ТадАЗ" (Тожикистон).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!