"Динамо" Туркияга жўнаб кетди. Клуб Россия, Грузия ва Латвия жамоасига қарши майдонга тушади

"Динамо" жамоаси бугун, 7 феврал куни Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўриш режаси доирасидаги иккинчи йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа Белек шаҳрида 7-21 феврал кунлари ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғини доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ҳозирча самарқандликларнинг 4та рақиби ва ўйини санаси маълум. Самарқанд клуби Россия, Грузия ва Латвия клубларига қарши майдонга тушади.

"Динамо"нинг Туркиядаги ўйинлари:

10 февраль. "Динамо" - "Волгарь" (Россия)

16 февраль. "Динамо" - "Динамо Тблиси" (Грузия)

18 февраль. "Динамо" - "Арсенал Тула" (Россия)

20 февраль. "Динамо" - "Ауда" (Латвия).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!