"Динамо" янги мавсумни Самарқандда бошлай олмайди

2023 йилнинг 11 апрель санасида Лига Самарқанд вилояти футбол ассоциацияси президенти номига хат йўллаган бўлиб, унда 2024 йилги мавсумда вилоят Суперлига учрашувларини қабул қила олмаслиги маълум қилинганди.

Суперлига майдонлари Лига томонидан тўлиқ текшириб чиқилди
Шунга қарамай, 2023 йилнинг 14 декабрь куни Лига мутахассислари Самарқанд шаҳрида бўлиб, "Динамо" стадионини яна бир бор ўрганиб чиқди. Ўрганишлар хулосаси эса мавжуд шароит Суперлига учрашувларини ўтказишга тўсқинлик қилишини яна бир бор тасдиқлади.

Майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси кимда қандай?
Динамо стадионига 2012 йилда Спортмастер майсаси экилган. 5 баллик тизимда майса сифати 3,5, майдонни парваришлаш даражаси 2, майсанинг чидамлилиги 1 баллга лойиқ кўрилган. Майса бутун майдоннинг 90 фоизигача қисмини эгаллаган ва унинг 30 фоиз қисми асосий рангдан фарқ қилади. Илдиз узунлиги 7 см. Сувнинг ютилиб кетиш даражаси бор йўғи 10 фоизни ташкил қилади. Бу эса майдон дренаж тизимини тўлиқ янгилашни тақазо этади. Майдонда ёввойи майсалар ҳамда зараркунандалар мавжуд. Тупроқ мустаҳкамлиги умумий 10 баллдан 1 балга лойиқ кўрилган.

Майдон парвариши учун техникаси йўқ клублар рўйхати
Шунингдек, "Динамо" стадионида майдонни парвариш қилиш учун мўлжалланган энг зарур техникалардан бирортаси мавжуд эмас. Бу эса кейинчалик ҳам катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Динамо майдони тўлиқ янгилангач, мазкур майдонни узоқ йиллар бир маромда асраш учун зарур техникани харид қилиш лозим бўлади.

"Динамо" 10 январь санасига қадар Суперлига учрашувларини ўтказиш учун бошқа стадион билан уч томонлама келишув имзолаши лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
1234567
06/01/2024 20:45
Ундан кура хамма вилоят жамоалари сурхонга ухшаб тошканда уйнасин деб карор чикаринглар