Диёр Имомхўжаев: Бу ишга бир йил давомида тайёргарлик кўрилди

Эндиликда футболга бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбекистонлик ўз тумани ёки шаҳри жамоасига мухлислик қилиши мумкин. Чунки ҳар бир туман ёки шаҳарнинг камида биттадан жамоаси бўлади. Бу ҳақда ПФЛ бош директор вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди.

- 21 май куни ЎФА президенти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтганди. Бунинг самараси бир кун ичида кўринди ва Ҳудудий ФА фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ишга бир йил давомида тайёргарлик кўрилди. Бунгача ҳам ҳар бир ҳудудий ФА президенти вилоят ҳокими ҳисобланган. Аммо кўп ҳолатларда ФА эътиборсиз, маблағсиз қолдирилган. Эндиликда ҳар бир туман ёки шаҳарнинг 2-лигада иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ҳамда майдони бўлади. Уларнинг ҳаммаси талаб даражасига келиши учун вақт керак.

Эндиликда футболга бефарқ бўлмаган ҳар бир ўзбекистонлик ўз тумани ёки шаҳри жамоасига мухлислик қилиши мумкин. 2-лигалар савиясини кўтариш орқали ЎзПФЛ таснифидаги 1-лига ҳамда Про-лига каби турнирларни янада яхшилаш мумкин. Ўз туман ёки шаҳрингиз футбол жамоасини қўллаб-қувватлаш ва унга тегишли стадионни яхшироқ бўлиши учун бирдек хайрихоҳ бўлиш имконияти бор. Тоза ва соф футбол айнан ўша ҳудудлар кесимида бўлишидан футбол ютади, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
01/06/2020 15:49
Албатта зӯр бӯпти