Диёр Имомхўжаев: Футболда 2026 йилгача футзал даражасига чиқишимиз керак
Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев мазкур баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Ўзбекистон футзал термаси дунёнинг исталган энг кучли термаси билан залга чиқиши оддий ҳолатга айланди. Бу, албатта, футзалчилар меҳнати эвазига қўлга киритилди. Улар учун ўртоқлик ўйини ёки турнир келишиш қийин эмас, футзалчиларимизни ҳамма тан олади.
Биз футболда ҳам 2026 йилгача шу даражага чиқишимиз керак. 2022 йил якунигача бу йўлда энг катта қадам ташланишига ишонамиз ва шунинг ҳаракатидамиз".
Фикрлар