Диёр Имомхўжаев: "Навбаҳор" келаси мавсум том маънода халқаро майдон учун курашда асосий фигурага айланиши мумкин
Суперлига 16-турнинг охирги ўйинида "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида таслим этди.
Беллашувдан сўнг ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида "лочинлар"нинг охирги пайтларда кўрсатаётган ўйинларига эътибор қаратди.
- "Навбаҳор" клубининг август ойида намойиш этган ўйинларидан келиб чиқиб субъектив фикримни айтаман: клуб ўйинида мазмун ва тартиб пайдо бўлди. Жамоа ҳатто мағлуб бўлгани "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам яхши ўйнади.
Агар "Навбаҳор" шу темпда давом этса, Канчелскис масаласини ижобий ҳал қилса ва баҳорга қадар трансфер сиёсатини оқилона олиб борса, келаси мавсум том маънода халқаро майдон учун курашда асосий фигурага айланиши мумкин, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар