Диёр Имомхўжаев: Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти легаллашиши тарафдори эмасман, аммо...
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев юртимизда букмекерлик фаолиятини легаллаштириш бўйича ўз фикрини билдириб ўтди.
"Букмекерлик фаолияти масаласини минг йўл билан тушунтирсанг ҳам, ҳамма ҳар хил тушунади. Менинг позициям шундай:
Ўзбекистонда букмекерлик фаолияти легаллашиши тарафдори эмасман (қўрқаман), аммо легаллашса спорт ва банклар молиявий томондан ютишини тан оламан.
Электрон пул ўтказмалар осонлашиб кетгани учун онлайн пул тикиш ўйинларида иштирок этаётганлар сони кескин ошганидан келиб чиқиб, шу кунгача амалда бўлган норматив ҳужжатларни қайта ўрганиб чиқиш тарафдориман", - деб ёзди Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида.
Фикрлар