Диёр Имомхўжаев Sports.uz томонидан амалга оширилган трансляция ҳақида: ЎФА ҳакамлар бўлимидан ҳам қўнғироқ бўлди ва ...

Хабарингиз бор, кеча футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтди ва ўйин Sports.uz сайти орқали жонли эфирда намойиш этилди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев эса ушбу жараёнга ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Кеча АГМК стадионида Бунёдкор-W ва Севинч ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиннинг пенальтилар сериясига қадар етиб боргани яхшигина ҳаяжон тақдим этди.

SportsUz нашрида чиққан интервьюдан кейин Азамат Умаров билан учрашувлар трансляцияси борасида фикр алмашгандик. Ўша суҳбат асосида биз Суперкубок учрашуви трансляциясини синов тариқасида SportsUz’га тақдим этдик. Натижа шунчаки ажойиб. Беллашув 4 та камерада тасвирга олинди ва YouTube орқали жонли эфирга олиб чиқилди. Режиссёр кичик пульт ёрдамида 4 та камера ишини бошқариб турди.

17 мингдан зиёд просмотр, талаб даражасидаги тасвир, қисқа қилиб айтганда, бошланиши учун яхши кадрлар. Учрашув давом этаётган вақтда ЎФА ҳакамлар бўлимидан ҳам қўнғироқ бўлди ва улар ҳам трансляция сифатидан ҳайратда эканини яширмади. Чунки лойиҳа иштирокчилари минимал чиқим билан максимал натижага эришишга ҳаракат қилди. Бунинг учун биз билан ҳамкорлик қилган SportsUz нашрига миннатдорчилик билдирамиз", - деди  Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!