Диёр Имомхўжаев: Унга эрта-индин Туркия, Украина ёки шунга ўхшаш бошқа Европа мамлакатидан таклиф келса, янада яхши иш бўлади

Украинада ташкил этилган Валерий Лобановский халқаро турнирида Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Қисқа муддатли мусобақада Жасур Жалолиддинов икки ўйинда ҳам гол уриб, тўпурарга айланди. 

Ушбу воқеликдан сўнг, ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ушбу голлар орқали  Жасур яна ўзини кўрсата бошлаганидан хурсандлигини билдирди.

Лобановский хотира турнирида Ўзбекистон U-21 термаси аввал Озарбайжон (1:0), кейин Украина (2:0) устидан зафар қучди. Қандай масштабда бўлмасин, Европа термаларини енгиш жуда ёқимли.

Ҳар икки ўйинда ҳам гол уриб, турнир тўпурари бўлган Жасур Жалолиддинов учун хурсандман. У осон бўлмаган 1 йилни енгиб ўтди ва яна ўзини кўрсатишни бошлади. Эрта-индин Туркия, Украина ёки шунга ўхшаш бошқа Европа мамлакатидан таклиф келса, янада яхши иш бўлади. Фақат бу сафар ҳаммаси унинг қадрига етиладиган даражада бўлиши керак. Ўтган 1 йил уни нисбатан улғайтирди, балки яхшиликкадир, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!