Диёр Мирзабоев "Андижон" жамоасини вақтинча бошқариб туради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Суперлиганинг 3-туридан кейин “Андижон” жамоаси бош мураббийсиз қолганди. Хабарингиз бўлса, россиялик мутахассис Александр Хомяков ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзганини таъкидлаганди ва тез орада истеъфога чиққанини маълум қилганди. Шундан сўнг, “Андижон”да бўшаб қолган бош мураббий лавозимига қайси мутахассис тайинланиши мухлисларни қизиқтира бошлаганди. Бу борада клуб раҳбарияти бир қатор мураббийларга таклиф билан ҳам чиқишган. Аммо шу пайтга қадар ҳеч ким расман бош мураббий сифатида эълон қилингани йўқ.

Бироқ эндиликда раҳбарият бундан буён жамоани ким бошқаришини деярли аниқлаштириб олган. Клуб расмийларининг айтишича, бунга қадар “Андижон” жамоасининг мураббийлар штабида фаолият кўрсатиб келган Диёр Мирзабоев биринчи давранинг охирига қадар бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлайди. Айтиш мумкинки, ёш мураббий ўтган йиллар давомида Хомяковнинг штабида ёрдамчи сифатида ишлаб келаётганди. Энди эса унинг зиммасига жиддий вазифа юкланмоқда. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Мирзабоев "Андижон"га келгунга қадар Муборакнинг "Машъал" клубида ҳам мураббий сифатида фаолият олиб борган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Яшин Ш.И
06/04/2020 17:12
Менимча карантин муддати якунига етгунча майда-чуйда хар хил ког'оз ишларини бажариб туриш у/н тайинланган булса к/к.
Андижондек вилоятни футболи кучада колибдими.........
Mirali Hcerali
06/04/2020 17:51
Ким бу дийор мирзабой таржима холини билсаз йозворинг
Mirali Hcerali
06/04/2020 10:03
Ким у'зи бу бола умрида футбол у'йнаганми мамурият кенгрок шу бола хак,ида малумот беринглар