Диёр Мирзабоев

"Қизилқум" ҳамда "Андижон" (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач, меҳмонлар мураббийи Диёр Мирзабоев матбуот анжуманида иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Албатта, ғалаба учун келгандик. Рақибнинг иккита ўйинини кузатгандик. Футбол тили билан айтганда, олти очколик ўйин эди. Ҳимоядаги хато сабабли гол ўтказиб юбордик. Якунда ниятимизнинг ярмига етиб, ҳисобни тенглаштирдик. Таркиб аниқлаш ва ўйинчи алмаштиришларни Виктор Кумиков амалга оширади. Шу кунларда унинг ҳужжат ишлари якунланади ва ўз жойини эгаллайди, - деди мураббий.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)