Асосий мазмунга ўтиш

Диёр Холматов "Сўғдиёна"га қарши ўйиндаги дурангга изоҳ берди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

"Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дурang қайд этди.

Суперлиганинг 9-турида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дурang қайд этди. Беллашувдан сўнг "лочинлар" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ассалому алайкум, ўйин ҳақида фикрларингиз?

— "Ассалому алайкум. Аввало, ўйин тенг курашлар остида ўтди. Энг қувонарлиси — гол уриб олдик. Бундай ўйинларда жамоа характер кўрсатиши керак. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда ҳам яхши тайёргарлик кўриб, майдонга тушамиз."

— "Навбаҳор" кетма-кет ўйинларда ғалаба қозонаётган эди. "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жамоа дастлабки дақиқаларда бироз хотиржам ўйнагандай туюлмади?

— "Йўқ, бу футбол. Ҳозир барча жамоалар қандай ўйнашни яхши билади. Биз ҳам рақибни, жумладан "Сўғдиёна"ни таҳлил қилганмиз. Ҳамма яхши кайфиятда майдонга тушди. Бундай ўйинларда турли вазиятлар бўлиши табиий."

— "Сўғдиёна" дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб юборади. Бу ўйинда эса "Навбаҳор"нинг аввалги ўйинларидаги услуби кўринмади, гўё иккинчи бўлимда гол урамиз дегандек ҳаракат қилди...

— "Бундай ҳолатлар кўп учрайди. Айтганимдек, бу футбол ва унда ҳар хил вазиятлар бўлиб туради. Европада ҳам кучли жамоалар Чемпионлар лигасида мағлуб бўлиб туради."

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ