"Диёраларни эплаб бўлмаяпти"! Терма жамоамиз футболчиси "Трабзонспор" клубига кўчиб ўтди
"Трабзонспор" Диёрани ўз сафига қўшиб олди
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Диёра Хабибуллаева фаолиятини легионер сифатида давом эттирадиган бўлди.
ЎФА матбуот хизмати берган хабарга кўра, у Туркиянинг "Трабзонспор" клубига кўчиб ўтди.
Бир неча кундан сўнг (15 сентябрь) 25 ёшни қарши оладиган футболчимиз "Сўғдиёна - W"даги фаолияти билан ном қозонган. Бундан ташқари, у 2021 йили Ўзбекистонда "Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" номига сазовор бўлган. Шунингдек, Диёра 2021-2023 йиллар оралиғида кетма-кет уч йил чемпионат тўпурари бўлган ва 2023 йилги мавсумда 61 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган.


Изоҳлар (0)