Джо Роган Фрэнсис Нганну ва Деонтей Уайлдернинг зарба кучини солиштирди
«Фрэнсис Нганну ҳозирда оғир вазнда UFC чемпмони. У супер спортчи. Кичиклигидаёқ қум конларида ишлаган одам ақлбовар қилмас даражага етиб келди. Ишонинг у исталган бошқа жангчидан кучлироқ. У зарба кучи бўйича рекордчи ва, дарҳақиқат, унда Ер сайёрасидаги энг кучли зарба соҳиби. Шу ўринда, Фрэнсис ҳақида гапирар эканман, беихтиёр ҳаёлимга Деонтей Уайлдер келади. Уайлдер ҳам супероғир вазннинг буюк нокаутерларидан. Ахир, қачонлардир 39 жангда 38 марта нокаут қайд этган боксчи ҳазилакам зарба соҳиби бўлмайди. Агар, Фрэнсис ММА фаолиятини бошламасдан боксда фаолиятини давом эттирса, фақатгина унинг қўлидан Деонтейнинг натижасини такрорлаш мумкин эди. У, шунчаки, зарба беришни қўрқинчли амплитудага олиб чиқа олади ва боксда сизга тейкдаундан ҳимоя, кураш, сабмишен, оёқ зарбалари керак бўлмайди. Бошга, танага, бир-икки-уч...»
Фикрлар