Дмитрий Биволнинг кейинги жанги тасдиқланди
30 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Эътиборлиси, унда таниқли чарм қўлқоп устаси Дмитрий Бивол ҳам иштирок этиб, германиялик Михаэль Айферт(13-1, 5 КО)га қарши рингга кўтарилади. 12 раунд этиб белгиланган баҳсда IBF, IBO ва WBO камарлари учун қизиқарли жанг ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бивол охирги бор Артур Бетербиевга қарши реванш ўтказиб, ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Айферт эса 2024 йил 24 август куни Карлос Эдуардони муддатдан олдин енганидан буён рингларда кўриниш бермаётганди.
Фикрлар