Доминик Тим, Рожер ва Новакни ортда қолдирди
У гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб олди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича Якуний турнирнинг иккинчи босқичида австриялик Доминик Тим навбатдаги ғалабасига эришди.
Тим унда сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқди ва 6:7, 6:3, 7:6 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, Доминик муддатидан аввал гуруҳ босқичидан чиққан бўлса, Новак Жокович ярим финалга чиқиш учун швейцариялик Рожер Федерер билан рақобатлашадиган бўлди.
Фикрлар