Дон Чарльз: "У ҳақиқий даҳо"

  • 9 сентябрь, 2024, 08:22
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO
Оғир вазн тоифасида IBF чемпиони британиялик Даниэль Дюбуанинг мураббийи Дон Чарльз Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш ҳақида гапирди. “Тўғрисини айтсам, Усик биринчи жангда яхшироқ ҳаракат қилди. У ажойиб боксчи, бу аниқ. Александр ҳақиқий даҳо. Фьюри билан реванш қандай ўтади? Ишонаманки, Тайсон ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаради. Аммо бу жангда қандай натижа қайд этилишини билмайман”, — деди Чарльз Queensberry Promotionsга берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!