Дональд Трамп учун барча даврларнинг энг зўр жангчиси ким?
Америкалик ММА менежери Али Абдул-Азиз UFC 302 турнирида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳамда UFC собиқ жангчиси Хабиб Нурмагомедов билан учрашуви ҳақида гапирди.
“Бугун мен президент Трампни Хабиб билан яна бир бор кўришдан хурсанд бўлдим. Дональд Хабибга ўзининг барча даврлардаги энг севимли жангчиси эканлигини айтди”, — деб ёзди Абдул-Азиз ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг асосий жанги енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион, россиялик Ислом Махачев ва америкалик Дастин Порье ўртасидаги бўлди. Ислом Махачев ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жанг беш раунд давом этди ва охирги раундда Ислом рақибини бўғиш усули орқали мағлубиятга учратди.
Ислом учун бу енгил вазн тоифасида (70 кг гача) учинчи ҳимоя бўлди. Махачев ҳозирча чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш бўйича Хабиб Нурмагомедов билан тенглашиб турибди.
Фикрлар