Дониёр Усмонов "Қизилқум"га қайтди!
Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам селекция ишларини тўхтатгани йўқ ва бу борада изланишлар олиб борилмоқда. Куни кеча жамоа таркибига яна бир футболчи келиб қўшилди.
Илгари ҳам “Қизилқум”да тўп сурган ва ўтган мавсумда Бекободнинг “Металлург” жамоаси шарафини ҳимоя қилган 26 ёшли ҳужумчи Дониёр Усмонов яна собиқ клубига қайтди. Ўтган йили у “Металлург” таркибида 9 та ўйинда майдонга тушганди. “Қизилқум” ушбу ўйинчи билан 2020 йилнинг охирига қадар шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” жамоаси бугун Суперлиганинг 1-тури доирасида ўз майдонида Қаршининг "Насаф” клубини қабул қилади.
Фикрлар