Доннарумма
Ads

“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма кеча Италия А Сериясининг 15-турида “Торино”га (0:0) қарши баҳсда иштирок этди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу учрашув 19 ёшли посбоннинг “россонерилар” сафида тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган 100-ўйини бўлди. Умумий ҳисобда эса у жами 121та ўйинда иштирок этган.

Маълумот учун, Доннарумма жорий мавсум А Серияда 15та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг 2тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.