
Доннарумма ўзидан зўр дарвозабон кимлигини айтди
“Манчестер Сити”нинг янги дарвозабони Жанлуижи Доннарумма “Олтин тўп” тақдимотидан кейин замонавий футболда энг зўр голкипер ким эканини айтди.
- Мен қайси дарвозабонни энг зўр, деб ҳисоблайман? Мен учун энг яхшиси бу Ян Облак, - деди италиялик посбон.
Жанлуижи Доннарумманинг ўзи 2025 йилнинг энг зўр дарвозабони соврини билан тақдирланди. Ўтган мавсумда ПСЖ дарвозасини қўриқлаган 26 ёшли голкипер Франция чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби, Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.
Доннарумма янги мавсумдан эътиборат Абдуқодир Ҳусанов билан бирга “Манчестер Сити” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Комментарии