Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Доргу: "Аморимнинг танқиди менга таъсир қилди"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Футболчи собиқ мураббийнинг гапларига тўхталди

"Манчестер Юнайтед" чап қанот ҳимоячиси Патрик Доргу жамоанинг собиқ бош мураббийи Рубен Аморимнинг унинг ўйини ҳақидаги гапларини салбий қабул қилганини тан олди.

Ўтган йил охирида португалиялик мутахассис "Доргу тўпни қабул қилган ҳар сафар хавотир ҳис қиламан" дея баёнот берган эди.

"Бу сўзлар мени бироз ранжитди. Мураббий сен ҳақингда салбий фикр билдирса, бу албатта таъсир қилади. Мен эса бундан фойда олишга ва ўйинимни яхшилашга ҳаракат қилдим. Аморим ишдан олинмасидан олдин ҳам ўзимга ишонч топа бошлагандим, яхши формага кирдим", — деди 21 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим январ ойида "қизил иблислар" бош мураббийлигидан озод этилган эди. Унинг ўрнини Майкл Кэррик эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ