Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”
Таниқли футболчи, тўпурар ҳужумчи Драган Чераннинг “Андижон” клуби билан шартнома имзолагани албатта жамоа учун айни муддао бўлди.
Шу тариқа, Чераннинг “Андижон”даги ҳаёти бошланади ва биз ишонамизки, бу борада барчаси муваффақиятли ва кўнгилдагидек кечади.
Клуб матбуот хизмати эса Чераннинг дастлабки фикрлари билан қизиқди.
- Драган, аввало, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Дастлаб, нима учун “Бургутлар” танловини қабул қилганингиз хусусида тўхталиб ўтсангиз.
- Сабаби, доимгидек жамоага ёрдам бериш, ёшларни ривожлантиришга кўмаклашиш, раҳбарият ва бош мураббий мени фикрларимни ва қарашларимни инобатга оляпти. Бизни фикрларимиз бир жойдан чиқди.
- “Андижон” клуби билан кўзлаган мақсадларингиз қандай?
- Биз имконсиздек туюлган нарсани амалга оширишга киришдик. Айнан совринли ўрин жамоа учун тарихий натижа бўлади.
- Биламизки, сиз 6 марта Ўзбекистоннинг энг яхши тўпурарига айлангансиз. “Андижон”да ҳам тўпурарлик салоҳиятингизни кўрсата олишингизга иштиёқингиз баландлиги кўриниб турибди...
- Ҳар бир мавсумда ўз жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва имконият бўлди дегунча кўпроқ голлар уришга интиламан.
- “Андижон” клубига учта сўз билан қандай таъриф берасиз?
- Энергия, иштиёқ ва ҳурмат.
- Фаолиятингизни “Андижон”да давом эттириш сиз учун нимани англатади?
- Футбол имтиҳони.
- Энди сиз “Бобур арена”да ажойиб муҳитни кўрасиз ва ҳис қиласиз. Бу онларни интиқлик билан кутяпсизми?
- Ҳа, улар ажойиб мухлислар. Нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд.
Фикрлар