Драган Черан нега бугун "Пахтакор"га муҳим ўйинда ёрдам бера олмаяпти?

Яна бироздан сўнг, Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги "Ал-Жануб" стадионида "Пахтакор" - "Ал-Ҳилол" учрашуви бошланади.

Мураббийлар таркибларни эълон қилди. Кўпчилик Драган Черан нега қайдномага киритилмагани борасида саволлар пайдо бўлди. Сербиялик ҳужумчи ҳисобида иккита сариқ карточка борлиги боис бугунги баҳсда "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди.

"Пахтакор" - "Ал-Ҳилол". Мураббийлар таркибларни эълон қилди (Фото)

21.08.2020 Pakhtakor 4-1 Nasaf (13)

"Пахтакор" футболчиси легионерга айланди. Ҳамюртимиз Европага йўл олди (Фото)

Шунингдек, "Ал-Ҳилол" билан беллашувда қизил карточка олган Элдор Суюнов ҳам бугун майдонга тушмайди.

Гуруҳда ҳозирча "Ал-Ҳилол" 9 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Шота Арвеладзе жамоаси 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.

"Пахтакор" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!