Драган Черан Ўзбекистон чемпионати рекордчисига айланди

Бир неча соат олдин Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда Максим Шацких шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 3 очкони ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Голларга Сардор Собирхўжаев ва Драган Черан муаллифлик қилди. Ўйиннинг 72-дақиқасида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган "шерлар"нинг сербиялик ҳужумчиси ўзининг жорий мавсумдаги тўққизинчи, чемпионатдаги 106-голини киритди.

Шу тариқа, Черан Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг кўп гол урган легионер футболчига айланди. 

Драган "Шўртан", "Насаф", "Локомотив" ва "Пахтакор" каби клублар сафида ўйнаган футболчи Артур Геворкянни ортда қолдирди. Туркманистонлик футболчи ҳисобида 105 та гол мавжуд эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!