Дракслер: Неймар ва Мбаппе ПСЖда қолишига шубҳам йўқ

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоадошлари Килиан Мбаппе ва Неймарларнинг Париждаги келажаги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Неймар ва Мбаппе жамоада қолади деб ўйлайман, гарчи мен клуб спорт директори бўлмасамда. Ушбу футболчилар ҳали бу ердаги ишини якунлашгани йўқ. Шу боис уларнинг Парижда қолишларига асло шубҳа қилмайман”, - дейди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда ушбу футболчилардан бири ёзда “Реал”га кўчиб ўтиши борасида турли миш-мишлар кенг тарқалди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!