Дракслер ПСЖда рақам танлади

 
 
"Вольфсбург"дан ПСЖ таркибига кўчиб ўтадиган Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер ўзига рақам танлади.
 
Германиянинг Bild журналида ПСЖ спорт директори Патрик Клюйверт ва Юлиан Дракслер 23-рақамли футболка ушлаб турган расм пайдо бўлди.
 
 
Маълумотларга қараганда, ПСЖ раҳбарияти "Вольфсбург"га футболчи трансфери учун 35 миллион евро тўлайди ва ўйинчининг ўзи билан тўрт ярим йиллик шартнома тузилади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!