Дракслер собиқ жамоасига қайтишни хоҳламади
Ads

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер “Шальке”нинг таклифини рад этди.

Paris United нашри тарқатган хабарга кўра гельзенкирхенликлар 25 ёшли немис футболчисини мавсумлар оралиғида таркибга қайтаришни хоҳлашаётган эди. Бироқ, ундан рад жавобини олишди.

Гап шундаки, Дракслер гарчи асосий таркибда муқим жой ололмаётган бўлсада, барибир ПСЖда қолмоқчи. Парижликлар эса молийвий фэйр-плей бўйича ўз ҳолатини яхшилаб олиш учун уни сотиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Дракслер 2011-2015 йилларда "Шальке" сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Дракслер ўтган мавсум ПСЖ сафида жами 46 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди.