Дракслер ва Ди Мария ПСЖга шарт қўйишди
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячилари Юлиан Дракслер ва Анхель Ди Мария жамоа раҳбариятига шарт қўйишди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Унга кўра германиялик ва аргентиналик футболчилар жамоа сафида фақат битта шарт билан қолишларини айтишган. Ушбу икки футболчи мавсумлар оралиғида Унаи Эмерининг жамоа бошқарувидан кетишини талаб қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ хўжайини Носир Ал-Хелаифи “Реал” устози Зинедин Зиданни жамоага олиб келиш учун уни дунёнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айлантиришга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.