Дракслер яна Германияга қайтиши мумкин

ПСЖнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Footmercato тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли германиялик футболчи янги мавсумни “Бавария”да бошлаши мумкин. Дракслернинг агенти мюнхенликларга мижозининг хизматларини таклиқ қилган.

Манбанинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи Париж гранди билан шартномани янгиламайди ва шу ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этади.

Юлиан фаолияти давомида “Шальке” ва “Вольфсбург” каби Бундеслига клубларида тўп сурган. У ПСЖга 2017 йилнинг январида кўчиб ўтган эди.

Дракслер жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар