Дракслерни Бундеслигага қайтаришмоқчи

ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер "Герта" қизиқишлари доирасига кирди, дея хабар бермоқда француз нашрлари.

Берлинликлар ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида парижликлар клубига таклиф юборишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Дракслер трансфери учун Лондоннинг "Арсенал"и ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. Футболчининг ПСЖ билан шартномаси кейинги йил ёзигача амал қилади.

Жорий мавсумда германиялик футболчи француз клуби таркибида 19 та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!