Дрогба: Абрахам машғулотларимизни кўришга келарди ва маҳоратимизни ўзлаштирарди
Ads

"Челси" клубининг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба жамоанинг амалдаги ёш форварди Тэмми Абрахам борасида фикр билдирди.

"Абрахамни "Челси" академиясида шуғулланиб юрган пайтидан буён таниман. Болалар машғулотларимизга келишини ва бизнинг жисмоний машқларимизни томоша қилишларига ўрганиб қолган эдик. Ишонаманки, улар бизнинг маҳоратимизни ва ўйинга бўлган қарашларимизни ўзлашитиришган.

Абрахамнинг ўйинларидан ажабланарли ҳолат йўқ. Сабаби, мен захира жамоасида машғулот ўтган пайтларим бирга ишлаганмиз. Бундай лаҳзаларда мен ҳар доим ўз маҳоратим, билимларим билан ўртоқлашардим ва улар жуда тез ўрганишарди.

Шунинг учун, Тэммининг кўрсатаётган ўйинидан ҳайратга тушмаяпман," - деди Дрогба.