Дрогба Азарни
Ads

"Челси"нинг собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба бельгиялик вингер Эден Азарга “аристократлар” сафида қолишни маслаҳат берди.

“У “Челси”дан кетиб нима қилади? Менимча у барчасига шу ернинг ўзида эришиши мумкин. Биласизми, менда бошқа жамоаларга кетиш учун кўплаб имкониятлар бўлган, лекин мен “Челси”да қолиб, ўз тарихимни шу ерда ёзишга қарор қилганман. Биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанмиз. Бу воқеа у билан ҳам содир бўлади деб ўйлайман.

У “Челси”да қолса, бундан жуда ҳам хурсанд бўлган бўлардим. Бироқ, агар “Реал”га ўтишга қарор қилса, унга фақат омад тилашим мумкин ”, - дейди Дрогба.