"Дрогба жуда кўп муаммо туғдирарди"

“Лацио” дарвозасини қўриқлаётган Пепе Рейна узоқ йиллик фаолияти давомида қайси ҳужумчига қарши туриш унга қийинчилик туғдирганини айтди.

- Мен учун энг ноқулай рақиб “Челси” ҳужумчиси Дидье Дрогба эди. “Ливерпуль” дарвозасини қўриқлаган давримда “Челси”га қарши ўйнаш доимо қийин бўлган. Дрогбанинг ўзи жуда кўп муаммо туғдирарди, - деди Рейна.

38 ёшли испаниялик дарвозабон 2005-2014 йиллар давомида “Ливерпуль” дарвозасини қўриқлаган.

Жорий мавсумда Пепе Рейна “Лацио” таркибида барча турнирларда 31 учрашувда майдонга тушди ва 41 та гол ўтказиб юборди. Саккизта ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Рейнанинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!