Дрогба Кот-д’Ивуар футболига раҳбарлик қилмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби ва Кот-д’Ивуар терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба мамлакат футбол федерациясига президент бўлмоқчи. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 41 ёшли собиқ футболчи жорий йилнинг декабрь ойида бўладиган сайловларда иштирок этиш учун керакли ҳужжатларни тайёрламоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу сайловларда шунингдек Кот-д’Ивуар терма жамоасининг яқин ўтмишдаги бошқа бир машҳур футболчиларидан бири Бонавентюр Калу ҳам иштирок этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)