Дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рейтинги тузилди
Американинг машҳур "ESPN" нашри дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячилари рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рейтингни “Бавария” футболчиси Альфонсо Дэвис бошқариб бормоқда. "Милан" аъзоси Тео Эрнандес иккинчи ўринни эгаллади. Лондоннинг “Арсенал” клуби футболчиси Александр Зинченко кучли учликка кирди.
Жадвалнинг кейинги ўринларида Эндрю Робертсон (“Ливерпуль”) ва Натан Аке (“Манчестер Сити”) жой олган.
Маълумот учун, 22 ёшли Дэвис тез орада “Реал” таркибига қўшилиши кутилмоқда. Канадалик футболчининг трансфери тахминан 100 миллион еврога тушиши мумкин.
Фикрлар